Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси томонидан Булоқбоши туманида ҳам ҳамкор ташкилотлар билан Пробация ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар ўртасида тарбиявий профилактик учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Булоқбоши туманида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, тадбирга Андижон шаҳар ишга марҳамат “Мономарказ” ходимлари, Булоқбоши тумани ҳамкор ташкилот раҳбарлари таклиф этилдилар. Тадбир давомида 125 нафардан ортиқ пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало, улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида Булоқбоши тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи хизмат фаолияти ҳам ўрганилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, ходимларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг яшаш шароитлари яқиндан ўрганилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати