Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси томонидан Избоскан туманида ҳамкор ташкилотлар билан назорат остидаги шахслар ўртасида тарбиявий профилактик учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 27 октябрь куни Избоскан туманида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, унга Андижон шаҳар ишга марҳамат “Мономарказ” масъул ходимлари ҳамда Избоскан туманидаги ҳамкор ташкилот раҳбарлари таклиф этилди.
Тадбир давомида 120 нафардан ортиқ пробация ҳисобида турган шахслар билан учрашилиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало, улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида “Сайёр суд” ташкил этилиб, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келган 2 нафар маҳкумларнинг жазолари озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. 12 нафар маҳкумлар муддатидан олдин озод этилди.
Бундан ташқари, Избоскан тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи хизмат фаолияти ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди. Ходимларнинг яшаш хонадонларига ҳам борилиб, уларнинг яшаш шароитлари яқиндан ўрганилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати