29 Октябр 2022 йил
359
Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси томонидан Пахтаобод туманида ҳамкор ташкилотлар билан пробация ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар ўртасида тарбиявий профилактик учрашув ўтказилди
Пахтаобод туманида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, тумандаги ҳамкор ташкилот раҳбарлари, Андижон шаҳрида жойлашган ишга марҳамат “Мономарказ” масъул ходимлари таклиф этилди. Тадбир давомида 150 нафардан ортиқ пробация ҳисобида турган, шахслар билан учрашиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида Пахтаобод тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи хизмат фаолияти ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилиб, ходимларнинг яшаш хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати