21 Январ 2022 йил 586

Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси томонидан вилоят миқёсида “Ҳамкор” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда

Мазкур тадбирнинг мақсади, Пробация бўлинмалари назоратида турган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларни бандлигини таъминлаш, энг асосийси улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олишдан иборатдир.

Мазкур тадбир ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, жамоатчилик вакиллари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси назоратида туриб, тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тайинланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқариб олган 70 нафардан ортиқ шахсга инсонпарварлик далолатномалари татбиқ этилиб, ўтказилган “Сайёр суд” жараёнларида жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар. Шу билан бирга жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётган 20 нафар назоратдаги шахсларнинг жазолари оғирроқ турдаги, яни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Ҳозирда, бу борадаги профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech