27 Октябр 2022 йил
358
Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси томонидан Хонобод шаҳрида назорат остидаги шахслар ўртасида тарбиявий профилактик учрашув ўтказилди
Хонобод шаҳрида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, тадбирга Хонобод шаҳар ҳамкор ташкилот раҳбарлари таклиф этилди. Тадбир давомида 55 нафардан ортиқ пробация ҳисобида турган шахслар билан учрашилиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида Хонобод шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи хизмат фаолияти ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилиб, ходимларнинг яшаш хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати