Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси Хўжаобод туманида тарбиявий профилактик учрашув ўтказди
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Хўжаобод туманида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, тадбирга Андижон шаҳар ишга марҳамат “мономарказ” ходимлари, Хўжаобод тумани ҳамкор ташкилот раҳбарлари таклиф этилдилар. Тадбир давомида 115 нафардан ортиқ пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало, улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида Хўжаобод тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи хизмат фаолияти ҳам ўрганилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, ходимларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг яшаш шароитлари яқиндан ўрганилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати