Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Балиқчи тумани 3-сектор ҳудудининг "Серқуёш" маҳалласида аҳоли мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди
Аҳоли муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш каби ҳаракатлар Андижон вилояти ИИБ томонидан ҳар бир туманда сайёр қабуллар ўтказиш орқали амалга оширилмоқда. Бундай сайёр қабуллардан бири Балиқчи тумани 3-сектор ҳудудининг "Серқуёш" маҳалласида бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида бандлик , коммунал , тадбиркорлик , кредит ва турли йўналишдаги 40 дан ортиқ мурожаат тингланди. Кўтарилган масалалар жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган масалалар ижрога йўналтирилди. Ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Мисол учун Қияли маҳалласида яшовчи Тожибоева Мафтуна ўзининг мутахассислиги бўйича 9 - боғчага ишга жойланди.
Каттабулоқ маҳалласидан Дехқонова Рахима турмуш ўртоғин Умрзоқов Мўйдинжонни даволаш учун ёрдам сўради. Бемор туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимида даволанмоқда. Дори - дармондан ёрдам берилади.
Исломобод маҳалласидан Саримсоқов Ўткир ҳайдовчилик касбида. Афзалбек Султонаҳмедов эса укасининг контракт пулига ёрдам сўради каби масалалар назоратга олинди. Масъул мутасадди раҳбарларга мурожаатларда кўтарилган масалаларни тезкорлик билан ечимини топиш бўйича топшириқ берилди.
Сайёр қабул давомида қилинган мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича кўрилган чоралар ёзма равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонасига, тегишли идоралар вакилларига тақдим этилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати