Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Булоқбоши туманида аҳоли мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.
Айни шу мақсадда жорий йилнинг 17 май куни Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Булоқбоши туманида жойлашган “Ёнғоқзор дам олиш” масканида Қақир МФЙ аҳолисининг мурожаатлари тингланди
Сайёр қабулда жами 40 нафар фуқаро қабул қилиниб, 41 та турли масаладаги мурожаат кўриб чиқилди.
Соғлиқни сақлаш, имтиёзли кредит олиш, жазосини муддатидан олдин озод қилиш, моддий ёрдам олиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карталарини расмийлаштириш ҳамда бошқа турли масалаларда келиб тушган мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.
Мурожаатларни қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати