Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Пахтаобод тумани 3-сектор ҳудудининг Учқурғон маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 6-октябрь куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси рахбарияти Пахтаобод тумани “Уйғур” маданият маркази биносида, 3-сектор ҳудудидаги Учқўрғон МФЙ аҳолисининг мурожаатларини тинглади.
Сайёр қабулда жами 37 нафар фуқаролар қабул қилиниб, 39 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг 6 таси Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини расмийлаштириш масалаларида, 4 таси моддий ёрдам бериш, 1 таси ногиронлик аравачаси, 7 таси имтиёзли кредит олиш, 4 таси жазосини муддатидан олдин озод қилиш, 5 таси соғлиқни сақлаш масаласида, 1 таси талаба контракт пулларини тўлаб бериш, 3 та субсидия асосида тикув машинаси олиш, 2 та газ балон олиш, 1 таси ишга кириш ҳамда 5 та бошқа масалаларда мурожаатлар қабул қилинди.
Мурожаат қилган фуқаролардан 28 тасига жойида ижобий ҳал этилиб, 4 тасига тушунтириш берилди, қолган 7 таси тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.
Жумладан, 6 нафар фуқароларга шундан 5 нафарига 5 миллиондан сўм имтиёзли кредит пуллари, 1 нафар фуқарога 2 миллион сўм талаба тўлов контракт пуллари берилди.
1 нафар ногирон фуқароларга ногиронлик аравачаси, 3 нафар фуқароларга соғлигини тиклашлари ва даволанишлари учун шифохонага йўлланма ордер берилди.
6 нафар фуқароларга Ўзбекистон республикаси фуқаролик паспортлари шахсан бошқарма бошлиғининг ўринбосари томонидан тантанали равишда топширилди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмат