30 Март 2020 йил 1054

Андижон вилояти ИИБ ташаббуси билан хайрли ишлар амалга оширилмоқда

Андижон вилоятида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, короновирус тарқалишини олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш борасида қатор ташкилий-ҳуқуқий ва амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоятнинг 3-секторига қарашли барча ҳудудларида ҳам вилоят ИИБ ташаббуси билан  ҳайрли ишлар амалга ошириб келиняпти. Шу йилнинг 29 март куни Андижон тумани сектор раҳбарлари билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш хонадонларига борилиб, уларга кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган ҳар хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Фуқароларга карантин даврида белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этишлари, жамоат жойларига ҳимоя ниқобларисиз чиқмасликлари, ортиқча вахимага тушмасликлари, давлатимиз томонидан барча зарурий чоралар кўрилганлиги тўғрисида тушунчалар берилмоқда. Бу каби хайрли тадбирлар жойларда давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech