Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бўлинмалари, «102» тизими ходимлари билан психологик семинар-тренинг ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!» шиори остида «Ватанпарварлик ойлиги»ни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги тегишли фармойишига асосан, Андижон Давлат Университети ҳамкорлигида, Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бўлинмалари «102» тизими ходимлари билан психологик семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренингда ёш ходимлар хизмат давомида дуч келиши мумкин бўлган муаммоларни психологик томондан ҳал қилиш усуллари ва йўллари интерфаол тарзда тушунтирилди.
Шунингдек, ҳозирги кунда кенг тарқалиб бораётган «психотроп моддалар» ва «тотализатор ўйинлар»ига қарам бўлиб қолиш ва ушбу иллатларнинг ёшлар онгига, соғлиғига жиддий зиён келтириши натижасида уларнинг ортидан келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлар бир-қанча мисоллар орқали келтириб ўтилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати