25 Сентябр 2022 йил 384

Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи томонидан ходимлар ўртасида қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тарғибот қилинмоқда

Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан маънавият ва маърифат дарслари давомида шахсий таркибнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, тизим фаолияти билан боғлиқ янги қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ички ишлар вазирлигининг меъёрий буйруқлари мазмун-моҳиятини шахсий таркиб эътиборига етказиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 08.08.2022 йилдаги "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги ЎРҚ-788-сон, 18.08.2022 йилдаги “Имом Бухорий орденини таъсис этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-789-сон ва 03.08.2022 йилдаги “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш,  шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ-786-сонли Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йилдаги “Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги  427-сон ва 22.08.2022 йилдаги “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 468-сон Қарорларининг мазмун-моҳияти, аҳамияти барча ходимлар эътиборига тўлиқ етказилди ва тушунтирилди.

Шахсий таркибнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech