18 Феврал 2023 йил
307
Андижон вилояти ИИБ Тергов бошқармаси ташаббуси билан Пахтаобод туманида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 28 нафар фуқаро иш билан таъминланди
Бугунги кунда ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларни тинч ва фаровон турмуш кечиришларига шароит яратиш ва бу орқали одамларнинг розилигини олиш давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган энг муҳим вазифалардан биридир.
Айни шу вазифалардан келиб чиқиб, Пахтаобод туманидаги 1-сон Касб-ҳунар мактабида жазо муддатини ўтаб қайтган, пробация ҳисобида турган фуқаролар бандлигини таъминлашга йўналтирилган меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда 28 нафар фуқаро турли йўналишлар бўйича иш ўрнига эга бўлдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати