30 Ноябр 2022 йил 214

Андижон вилояти ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ва тегишли мутассадди идоралар билан ҳамкорликда тарғибот учрашувлари ўтказилди

Андижон вилояти ИИБ ТҚХ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ва тегишли мутассадди идоралар билан ҳамкорликда, жорий йилнинг ноябрь ойида Андижон вилоятининг турли давлат идора ва ташкилотлари, Ёшлар ишлари агентлиги, таълим муассасаларининг талаба-ёшлари иштирокида “Экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ғаразли ниятлари ва муқаддас ислом динининг асл мазмун-моҳияти”, “Экстремистик ва террористик хатти-ҳаракатларнинг ҳуқуқий ва салбий оқибатлари”, “Миллий либос – маънавият кўзгуси” мавзуларида тарғибот учрашувлари ўказилди.

Иштирокчиларга ушбу иллатларга қарши курашиш борасида зарур тушунчалари берилди. Ҳозирда тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech