15 Июн 2023 йил 402

Андижон вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари билан хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликка риоя қилиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни Мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари Х.Қурбонов ва Н.Хақбердиев ҳамда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Рахмоновлар томонидан жорий йилнинг 12 июнь куни Андижон вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядининг хизмат ва жанговар тайёргарлик даражаси ҳамда хизматни ташкил этиш борасидаги амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи, жамоадаги маънавий-руҳий муҳит ўрганилди.

Ташриф давомида ходимлар хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликка риоя қилиш борасида тезкор йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилишда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди раҳбарлари ва масъул ходимларига зарурий кўрсатмалар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган топшириқлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech