7 Феврал 2022 йил 425

Андижон вилояти ИИБ тизимидаги навбатчилик хизматларини назарий билим савияси ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаментининг 2022 йил 28 январь кунги тегишли кўрсатмаси ҳамда 2022 йил 22 январь куни Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-дастурга асосан 4-5 февраль кунлари вилояти ИИБ тизимидаги навбатчилик хизматларини назарий билим савияси ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди.

Икки кун давомида бўлиб ўтган ўқув-семинарида Андижон вилояти ИИБ, ЙҲХБ, ППХваЖТСБ, Транспортда ХТБ, Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ, 15 та шаҳар ва туман ИИБлари навбатчилик қисми катта инспектор-навбатчи ва навбатчи ёрдамчилари ҳамда “102” тизими операторларидан иборат жами 114 нафар ходим иштирок этди.

Ўқув-семинар машғулотлари аввалида навбатчилик қисми ходимлари ўртасида саф кўриги ўтказилди.    

Шундан сўнг, тегишли кўрсатма ва ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг мазмун-моҳияти вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Навбатчилик қисми бошлиғи подполковник У.Т.Салиев томонидан ўқиб эшиттирилди.

Вилоят ИИБ ХСБ бош инспекторлари томонидан махсус режалар ҳаракатга келтирилганида навбатчилик қисми ходимларининг вазифалари нималардан иборат эканлиги атрофлича тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими  ҳамда ТВБСО масъул ходимлари томонидан ўқ отар қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, уларнинг тактик-техник хусусиятларини ўргатиш бўйича машғулотлар ўтказилди. Бундан ташқари, оммавий тартибсизликлар юзага келганда ички ишлар органлари ходимлари томонидан махсус воситаларни қўллаш, уларни бошқариш бўйича амалий машғулот ҳам бўлиб ўтди.  

Ўқув-семинари якунларида вилоят ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими ходимлари томонидан навбатчилик қисми ходимларининг билим савиясини синаш мақсадида улардан савол-жавоб тест синовлари олинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech