12 Август 2022 йил 451

Андижон вилояти ИИБ томонидан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирлари ўтказилди

Хабарингиз бор ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сон қарорига асосан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бу галги тадбирда вилоятнинг Андижон, Асака, Бўстон ва Улуғнор туманларининг криминоген вазияти оғир бўлган 30 та маҳалла ҳудудида ўтказилиб, тасдиқланган тақсимотга асосан 784 нафар турли соға вакиллари жалб қилинди.

I. Жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш бўйича:

  • Хонадонларни қаровсиз қолдирмаслик, кузатув камералари билан жиҳозлаш, қўриқлаш пультига улаш бўйича ўтказилган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 17 та хонадонлар қўриқлаш пультларига уланди;
  • Маҳалла ҳудудида жойлашган 533 та кўнгилочар, савдо ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш объектларининг эгалари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди;
  • Ов қуролига эга бўлган 274 нафар шахслар текширилиб, қуролларни сақланиши ва рўйхатдан ўтганлиги ўрганилди. Натижада 1 нафар шахслар томонидан ов қуролларини сақлаш қоидаларини бузганлик ҳолати аниқланиб эгаларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди;
  • Жойларда «ТИҒ» тадбирлари ўтказилиб, 11 нафар шахслардан 11 та тиғли буюмлар олинди;
  • Оила-турмуш муносабатлари доирасида жанжаллашаётган
    169 нафар шахслар билан индивидуал профилактик суҳбатлар ўтказилди;

II. Профилактик ҳисобда турган шахслар билан ўтказилган тадбирлар:

  • Пробация ҳисобида туриб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларни жазосини енгилроғига (озод этиш) ёки бўйин товлаб юрган маҳкумларни жазосини оғирроғига алмаштириш бўйича 2 та «Сайёр суд» мажлислари ўтказилди, 18 нафар тузалиш йўлига ўтган шахслар муддатидан олдин жазодан озод қилиниб, 1 нафар назорат остидаги шахсларнинг жазолари озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди;
  • Ишсиз аҳоли қатламини ишга жойлаштириш мақсадида жойларда 3 та бўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси»лари ташкил этилиб, 15 нафар шахсларнинг бандлиги таъминланди;
  • Профилактик ҳисобида турган 355 шахслар билан профилактик-огоҳлантирув суҳбатлари ўтказилиб, улардан «Расмий огоҳлантириш» ҳатлари олинди;
  • Маъмурий назорат таъсирига тушувчи 4 нафар шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилиб, 33 нафар назоратдаги шахсларнинг суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилишлари текширилди;
  • Тазйиқ ва зўравонликка учраган 20 нафар аёлларга «Ҳимоя ордер»лари берилди. Шунингдек, муқаддам ҳимоя ордери берилган 75 та оилалардаги муҳит ўрганилди;

III. Профилактик тадбирлар:

  • Узоқ муддатга чиқиб кетган шахсларнинг 508 нафар оила аъзолари ҳамда қайтиб келган 300 шахслар билан суҳбатлар ўтказилди;
  • Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 9 нафар шахсларга нисбатан маъмурий қамоқ жазолари тайинланди;
  • Жорий йилнинг июль ойида вилоятнинг Хўжаобод ва Бўстон туманларида содир этилган қотиллик жиноятларини салбий оқибатларини аҳолига етказиш бўйича 44 та муҳокама йиғилишлари ўтказилди;
  • Ёшлар орасида «салбий лидерликка» интилаётган 33 нафар шахслар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди;
  • IV. Тарғибот ва ташвиқот тадбирлари:
  • «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида «Ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми» мавзусида фуқаролар ўртасида
    260 та тарғибот тадбирлари ташкил этилди;
  • V. Аҳоли муаммолари бўйича:
  • Бўстон тумани Мустақиллик 15 йиллиги маҳалласи, Ойим кўчасини 120 метр қисми бетонлаштирилди, Қўрғонча кўчасининг
    480 метр масофадаги қисми асфальтлаштирилди, ушбу маҳалладаги 25 та оилага суюлтирилган газ балонлари тарқатилди.
  • Асака тумани Чек маҳалласининг 600 метр ички йўллар шағаллаштирилди.

Бу борадаги ташкилий-тадбирлар давом этмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech