Андижон вилояти ИИБ томонидан Сардоба аҳолисига 200 млн сўм ёрдам кўрсатилди
Андижон вилояти ички ишлар органларининг бир гуруҳ ходимлари ҳам Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазиятдан зарар кўрган аҳолига ёрдам бериш мақсадида ушбу туманга етиб бориб, офатдан зарар кўрган ҳудудларни тозалаш ишларида жонбозлик кўрсатмоқдалар.
Хусусан, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан 20 та “Камаз” русумли автомашиналар Сардоба туманига олиб борилиб, “Юртдош”, “Дўстлик” ва “Қўрғонтепа” маҳаллаларининг фавқулодда вазиятдан зарар кўрган фуқароларини кўчириш, уларнинг юкларини ташишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, Сардоба туманида офатдан жабр кўрган аҳолига Андижон вилояти ИИБ жамғармаси томонидан 150 млн сўм пул маблағи ҳамда 50 млн сўмлик кийим-кечак маҳсулотлари кўмак сифатида етказиб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати