Андижон вилояти ИИБ томонидан вилоятда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сон қарорига асосан бугун Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан вилоятда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирларини ички ишлар органлари, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бошқа мутасадди ташкилот вакилларини жалб қилган ҳолда ўтказилиши ташкил этилди.
Тадбир вилоятнинг Андижон, Асака, Балиқчи, Паҳтаобод, Избоскан, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларининг 30 та маҳалласи ҳудудида ўтказилиши белгиланди.
Бошқарма бошлиғи полковник А.Т.Раҳматуллаев тадбир ўтказилиши олдидан хизмат олди йўриқномасини ўтказиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати