28 Июл 2022 йил 318

Андижон вилояти ИИБ томонидан вилоятда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни»  муносабати билан  навбатдаги кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сон қарорига асосан Андижон вилояти ИИБ томонидан вилоятда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугунги тадбир вилоятнинг Булоқбоши, Жалақудуқ, Марҳамат, Олтинкўл, Улуғнор, Бўстон ва Хўжаобод туманларининг 30 та маҳалласи ҳудудида ўтказилиши белгиланди.

Тадбир кенг қамровда ўтказилиши муносабати билан вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари, ҳудудий газ ва электр таъминоти корхоналари ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари жалб қилинди.

Бошқарма бошлиғи полковник А.Т.Раҳматуллаев тадбир ўтказилиши олдидан хизмат олди йўриқномасини ўтказиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech