24 Май 2022 йил 418

Андижон вилояти ИИБ томонидан «Ходим психолог ҳузурига эмас - психолог ходим ҳузурига» тамойили асосида қатор ишлар олиб борилмоқда

Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологи ҳамда ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори билан ҳамкорликда ходимларнинг оилаларига ташрифлар олиб борилмоқда.

«Ходим психолог ҳузурига эмас - психолог ходим ҳузурига» тамойили асосида вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходималарнинг оиласига ташриф буюрилиб, оилада соғлом психологик муҳитни ўрганишга қаратилган тадбирлар давом эттириляпти.

Ўтказилган суҳбатлар асносида асосий эътибор ходим ва унинг оила аъзоларининг муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш кўзда тутилган бўлиб, ходимнинг иш унумдорлигини ошириш мақсадида психологик ёрдамлар кўрсатилди.

Бу каби тадбирлар вилоят бўйича давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech