Андижон вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида тарбиявий-профилактик мазмундаги йиғилиш бўлиб ўтди
Андижон вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида 2020 йилнинг 11 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.Имяминов ҳамда ИИВ ЎХБ Андижон вилояти бўйича бўлими масъул ходими иштирокида вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиби томонидан хизмат интизоми, қонунийлик ва транспорт интизомига риоя қилиниши ҳамда улар томонидан турли хил фавқулотда ҳодисаларни олдини олиш юзасидан тарбиявий-профилактик мазмундаги йиғилиш ўтказилди.
Сўз олганлар томонидан ходимлар ўртасида қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш борасида самарали ишлар олиб борилаётганлигига қарамасдан, турли ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган айрим ички ишлар органлари ходимлари тизимдан бўшатилаётганлиги, шунингдек кейинги даврда ходимлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари салмоғи ортганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шахсий таркиб эътиборига вилоят ички ишлар органлари айрим ходимлари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича тайёрланган махсус видеоролик намойиш этилди.
Тадбир якунида хизмат интизоми, қонунийлик ва транспорт интизомини таъминлаш юзасидан ўрта бўғин раҳбарларининг масъуллиги белгиланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати