Андижон вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган канцелярия ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар муҳокама қилинди
2022 йил 17 октябрь куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида 2022 йил 9 ой якуни бўйича Андижон вилояти ички ишлар органларида давлат ва хизмат сирларини сақлаш, ички ишлар органларида иш юритишни тўғри ташкил ҳамда ходимлар томонидан қонунчилик, хизмат ва ижро интизомига амал қилиш бўйича олиб борилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифаларга бағишланган муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди.
Муҳокама йиғилишни вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Котибият бошлиғи подполковник Н.Бакирова олиб борди. Унда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ҳар бир ички ишлар ходими ўз хизмат вазифасига астойдил ёндашиши, касбини севиши, юртига, Ватанига садоқат билан хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси катта тезкор вакили майор Ф.Мадаминов ҳамда вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғининг юридик масалалари бўйича ўринбосари майор Қ.Нўмоновлар томонидан фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, коррупцияни олдини олиш, таъмагирликга йўл қўймаслик, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида асослантирилган ва аниқ фикрлар айтилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати