Андижон вилояти ИИБ ходимлари 43 нафар ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча вафот этганлар ҳамда ногирон бўлиб қолганларнинг оила-аъзоларидан хабар олди
Андижон вилояти ИИБнинг туман-шаҳар ички ишлар бўлимлари ходимлари томонидан ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар ҳамда ногирон бўлиб қолганларнинг оила-аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.Хусусан, бу каби хайрли тадбирлар Андижон шаҳри, Андижон, Асака, Булоқбоши, Балиқчи ҳамда Хўжаобод туманларида ички ишлар органлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилди.
Шунингдек, хизмат вазифаларини бажариш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари орасида тиббий кўрикдан ўтишга муҳтожлари аниқланиб, уларнинг шифокорлар кўригидан ўтказилишига ҳам амалий ёрдамлар кўрсатиляпти.Бундан ташқари, Андижон вилояти ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган фахрийларнинг яшаш хонадонларига ҳам борилиб, уларнинг холидан хабар олиняпти. Бу каби ҳайрли ишлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати