Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан Олтинкўл туманида қатор ишлар олиб борилмоқда
Жорий йилнинг 18 май куни Андижон вилояти ИИБ ХПБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Г.Абдувохидова, Олтинкўл тумани ИИБ ХПБ ХКМБ катта инспектори, подполковник Н.Мўминова ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ажрим ёқасидаги оилалар рўйхатида бўлган, Олтинкўл тумани фуқароси М.Б ва унинг турмуш ўртоғи М.Г билан профилактик суҳбат ўтказилди ва оила яраштирилди.
Шунингдек, Олтинкўл туманида яшовчи Т.Мга нисбатан фуқаро Т.Х томонидан руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилганлиги сабабли ҳимоя ордери берилди. Фуқаро Т.Хга эса ҳимоя ордерида белгиланган чекловларга амал қилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Олтинкўл тумани «Марказ» МФЙда яшовчи фуқаро Т.М ва унинг қайнонаси Ю.М ўртасида низо мавжудлиги сабабли қайнона, куёв ҳамда келиннинг бувиси билан профилактик суҳбат ўтказилди ва мазкур оилавий низонинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди.
Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати