6 Январ 2022 йил 450

Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтган 2021 йил давомида ўтказилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида 40 та ов қуроли фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда топширилган

Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ назорат-лицензиялаш гуруҳи томонидан ўтган 2021 йилда вилоят бўйича жами 1 минг 993 нафар фуқаро белгиланган тартибда овчилик сифатида рўйхатдан ўтказилиб, овчиларга жами бўлиб 2 минг 713 та қурол сақлаш учун рухсатномалар берилган.

Шаҳар-туман ИИБ ходимлари томонидан овчилик сифатида рўйхатдан ўтган овчиларни шахсий қуролларини сақлаш ҳолати, рухсатномаларнинг муддатлари мунтазам равишда текшириб келинмоқда.

Бундан ташқари, шаҳар-туман ИИБ ходимлари томонидан ноқонуний равишда қурол ва ўқ-дориларни сақлаш юзасидан “Қурол” тадбири давомида бир қатор ҳолатлар аниқланган. Жумладан, ўтган 2021 йилнинг 12 ойи давомида ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида 40 та ов-қуроли фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда ИИБларга тақдим қилинган.

Андижон шаҳрида 8 та, Андижон туманида 5 та, Балиқчи туманида 2 та, Булоқбоши туманида 5 та, Жалақудуқ туманида 4 та, Избоскан туманида 2 та, Қўрғонтепа туманида 1 та, Марҳамат туманида 6 та, Олтинкўл туманида 2 та, Пахтаобод туманида 2 та, Хўжаобод туманида 1 та, Шаҳрихон туманида 3 та қурол ихтиёрий равишда фуқаролар томонидан топширилган.

Шунингдек, қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний сақлаш бўйича ўтказилган тадбирлар давомида  Андижон шаҳрида 2 та, Марҳамат туманида 2 та ва Булоқбоши туманида 1 та ҳолатлар аниқланиб, ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ҳозирда фуқаролар томонидан қурол ва ўқ-дори ҳамда бошқа портловчи моддаларни ноқонуний сақлаш, ташиш ҳамда ўтказиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.  

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech