Андижон вилояти ИИБ ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли кўрсатмасига асосан ўқув машғулоти ўтказилди
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ходимлари, Андижон вилояти ФВБ отряди ходимлари билан ҳамкорликда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Реабилитация қилиш маркази, махсус қабулхона, вақтинча сақлаш хибсхонаси ҳамда туманлараро конвой гуруҳи ходимларига, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 18 ноябрь кунги 15/4598-сонли кўрсатмаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБнинг тегишли алоҳида ўқув режасининг ижроси юзасидан ўқув амалий машғулоти ўтказилди.
Ўқув амалий машғулотларини конвой қилиш ва сақлаш жараёнида уларнинг соғлиғи ёмонлашиб қолган ҳолатларда уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ходимларга кўргазмали ўқув машғулоти ўтилди. Ўқув машғулотидан сўнг ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли билимларга эга бўлишди.
Ўқув амалий машғулотида ходимларга қурол олиб юриш ва уни қўллаш тартиби тўғрисида яна бир бор тушунчалар берилди. Мазкур машғулот давомида ходимлар «Мокаров» пистолети ва «АК» (автомат калашников) қуролларини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш бўйича амали машғулотларда иштирок этдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати