Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти танқидий муҳокама қилинди
2021 йилнинг 28 май куни Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБда вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев ҳузурида ўтган 4 ойи давомида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасида амалга оширилган иш натижалари ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, қонунчилик ва хизмат интизоми юзасидан масалалар танқидий кўриб чиқилди.
Хусусан, транспорт воситаларининг сони ортиб бораётганлигидан келиб чиққан ҳолда соҳага инновацион технологияларни жалб этиш масаласига етарлича эътибор қаратилмаётганлиги, тизим раҳбарларининг қўл остида ходимлар устидан назоратни сусайтирганлиги, тарғибот ва ташвиқот ишларининг таъсирчанлиги етишмаётганлиги каби омиллар вилоятда сўнгги кунларда оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишида асосий сабаб эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари, сўнги вақтларда республикада, шу жумладан, вилоят ҳудудида ўлим билан якунланган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари қайд этиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилиб, жорий йилнинг май ойида Тошкент ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қайд этилган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлган омиллар атрофлича шарҳлаб берилди.
Йиғилиш якунида ўз хизмат вазифаларини бажаришга масъулият билан ёндашмаган ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати