16 Декабр 2021 йил 449

Андижон вилояти ИИБ Юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Андижон вилояти ИИБ Юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан 2021 йил 4-чорак давомида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий тадбирлар режасига асосан, ноябрь-декабрь ойларида ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий билим савияларини ошириш мақсадида соҳага оид қабул қилинаётган Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Президент фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ҳамда Ички ишлар вазирининг буйруқларининг мазмун-моҳиятини етказиш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давомида 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-734-сон “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либералаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги  “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-27 сон фармони, 2021 йил 30 ноябрдаги “Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-23 сон қарори талаблари ва мазмун-моҳияти шахсий таркиб эътиборига тўлиқ етказилди.

Ҳозирда мазкур йўналишда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech