Андижон вилояти ИИБ Юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан 2022 йил 1-чорак давомида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий тадбирлар режасига асосан, жорий йилнинг 21-22 январь кунлари карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда вилоят ИИБ, ППХваЖТСБ, Андижон ва Шаҳрихон туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби ўртасида ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий билим савияларини ошириш мақсадида юртимизда ички ишлар органлари соҳасига оид қабул қилинаётган Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Президент фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ҳамда Ички ишлар вазирининг буйруқларининг мазмун-моҳиятини етказиш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 декабрдаги ЎРҚ-737-сон “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил30 ноябрдаги “Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-23 сон қарори, Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 17 ноябрдаги 690-сон “Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий ҳайдовчлик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2021 йил 16 декабрдаги 757-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруқ талаблари ва мазмун-моҳияти шахсий таркиб эътиборига тўлиқ етказилди.
Ҳозирда бу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати