19 Феврал 2022 йил 557

Андижон вилояти ИИБ Юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиляпти

Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан 2022 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий тадбирлар режасига асосан, жорий йилнинг 17 февраль куни Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти талабалари ва «Омад-97» хусусий савдо ишлаб чиқариш фирмаси ишчилари, 18-19 февраль кунлари эса  бошқарманинг соҳавий хизматлари ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби ўртасида уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Президент фармон ва Қарорларининг мазмун-моҳиятини етказиш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 февралдаги “Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-749-сон Қонуни, 2022 йил 2 февралдаги “Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-752-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81 сон қарори, 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон, 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-118-сон фармони, 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сон қарори  талаблари ва мазмун-моҳияти шахсий таркиб, тадбиркорлар ва талабалар эътиборига тўлиқ етказилди.

Ҳозирда бу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech