11 Феврал 2023 йил 223

Андижон вилояти ИИБда “Бобур моҳир саркарда ва халқпарвар подишоҳ" мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11 февраль куни Андижон вилояти ИИБда бошқарма шахсий аппарати учун навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.  

Дастлаб, “Бобур моҳир саркарда ва халқпарвар подишоҳ” мавзусида Андижон давлат университети, Филология факультети, “Ўзбек адабиётшунослик” кафедраси мудири, филология фанлари бўйича фалсафа Доктори  Қўчқаров Ойбек Абдумансуровичнинг маърузаси тингланди.

Унда улуғ бобокалонимизнинг ҳаёт йўли, амалга оширган ишлари ва ёзиб қолдирган нодир асарлари тўғрисида бошқарма шахсий таркибига батафсил маълумотлар етказилди.

Шунингдек, ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишлари бўйича ҳам атрофлича сўз юритилди.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон-24” телеканали орқали эфирга узатилган “Таҳлилнома” кўрсатуви намойиш этилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech