30 Август 2022 йил 311

Андижон вилояти ИИБда «Энг яхши эксперт-криминалист» кўрик танлови бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-122-сонли Қарорига мувофиқ , Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 27 апрелдаги 127-сонли «Ички ишлар органлари тизимида «Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси» ва «Энг яхши эксперт-криминалист» кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида»ги буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли кўрсатмаси ва Андижон вилояти ИИБнинг 2022 йил 11 августдаги 58-сон фармойишига асосан Андижон вилояти ички ишлар органларида «Энг яхши эксперт-криминалист» кўрик танлови ўтказилди.

Кўрик танлов иштирокчиларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган тест синовлари, калашников автомати ва Макаров пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш, йиғиш синовлари, эксперт-криминалистика фаолияти йўналишида якка тартибдаги суҳбат босқичларида ўтказилди.

Кўрик танловни ўтказиш бўйича танлов комиссиясининг 2022 йил 26 август кунги 40-сонли йиғилиш баённомасига асосан 1-ўринни Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази Давлат ўқ гилзотекасини юритиш гуруҳи бош эксперти майор Тўраев Хузурбек,  2-ўринни Бўстон тумани ИИБ ЭКГ катта эксперти лейтенант Абдураҳмонов Муҳаммад ва 3-ўринни вилоят ИИБ ЭКБ Эксперт-криминалистика маркази Давлат ўқ гилзотекасини юритиш гуруҳи катта эксперти майор Қосимжонов Достонбеклар эгаллади.

Ҳудудий саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган ходимлар Республикада бўлиб ўтадиган кўрик танловда иштирок этишади.


Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech