Андижон вилояти ИИБда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси бўйича йиғилиш ўтказилди
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Андижон вилояти ИИБда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ашматов Фарход Бурхонович иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш ҳамда таклиф ва мулоҳазалар билдириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Мажлисда Андижон вилояти ИИБ ҲПБнинг қуйи тизимларида хизмат қилиб келаётган ходимлар, шунингдек Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Хотин-қизлар ва Ёшлар агентлиги бошқармаларининг масъул ходимлари иштирок этдилар.
Сўз олганлар “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири лойиҳаси юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар ва қонун лойиҳаси атрофлича ўрганиб чиқилди.
Муҳокама якунида ушбу қонун лойиҳаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати