22 Октябр 2022 йил 392

Андижон вилояти ИИБда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Андижон вилояти ИИБ Мурожаатлар билан ишлаш бўйича Доимий комиссия раиси подполковник А.Т.Рахманов раислигида, комиссия ўринбосари ва аъзолари, Ташкилий бошқарма Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи раҳбарияти томонидан, мустақил бошқарма, бўлим бошлиқлари, доимий комиссия котиблари шаҳар, туман ИИБ бошлиқларининг маънавий ва маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари, мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи катта инспекторлари билан 2022 йил 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Мазкур йиғилишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, шунингдек уларнинг жиноят ҳақидаги ариза, хабар ва бошқа маълумотлари билан ишлаш соҳасида йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар, ходимлар томонидан хизмат, ижро интизоми ва қонун бузилишлари бўйича маълумотлар берилди, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech