Андижон вилояти ИИБда “Маънавият ойлиги” давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди
Жорий йилнинг 7 апрель куни Андижон вилояти ИИБда бошқарма бошлиғининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи полковник А.Имяминов ҳамда вазирлик ММИ ва КБТ Департаменти масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосарлари, касбий тайёргарлик бўлими бошлиғи, соҳавий хизмат ва таркибий тузилмалар, туман-шаҳар ички ишлар органлари, жазони ижро этиш муассасалари ҳамда ҳарбий бўлинмалар бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари қатнашадилар.
Унда Ички ишлар Вазирининг 2022 йил 25 март кунги 79-сонли Фармойишига асосан, барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида жорий йилнинг 2 апрель кунидан 2 май кунига қадар ўтказиладиган “Маънавият ойлиги” давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати