Андижон вилояти ИИБда Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 6 ойлик фаолияти бўйича видеоселектор шаклида ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Фарғона водийсида жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан видеоселектор шаклида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳисобот йиғилишида кенгаш раиси-Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Т.Раҳматуллаев кенгаш томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ўзининг фикрларини билдириб, ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи полковник М.Ў.Жўраев, Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник С.Б.Джабборов, Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи полковник А.Р.Ортиқов ҳамда бошқа масъул ходимларнинг ҳисоботлари тингланди, амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати