4 Феврал 2023 йил 296

Андижон вилояти ИИБда ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарсида ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-10-сон Қарори мазмун-моҳияти барча ички ишлар органлари ходимларига яна бир бор етказилди

Жорий йилнинг 4 февраль куни Андижон вилояти ИИБда ташкил қилинган навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси видеоселектор тарзида ўтказилди. Унда бошқарма шахсий аппарати ва барча туман-шаҳарларнинг ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб, “Алишер Навоий асарларида ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғоялари” мавзусида  Андижон давлат университети “Ўзбек адабиётшунослик” кафедраси мудири, Филология фанлари бўйича фалсафа Доктори Мамажонов Зокиржон Ахмаджоновичнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Бош инспектори майор Отабоев Икромжон Усмонжонович  томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2023 йил 20 январь кунги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон Қарорининг мазмун-моҳиятини барча мустақил бошқарма, соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ИИБларнинг шахсий таркибига батафсил етказилди.

Хусусан, ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қарорда келтирилган талаблар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш бўйича ҳам атрофлича сўз юритилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech