Андижон вилояти ИИБда соҳа фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тарғиб қилинди
Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг тарғиб қилинмоқда.
Жумладан, ички ишлар органлари ходимларига Фармон билан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан ислоҳ қилинганлиги, 2020 йилда 266 та лицензияланадиган фаолият туридан 70 таси, 140 та рухсат берувчи ҳужжатлардан 34 таси бекор қилиниши ва бошқа шу каби муҳим ўзгаришлар белгиланганлиги етказилди.
Ҳозирда, Юридик таъминлаш бўлими томонидан Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва жойлардаги ички ишлар органлари ходимлари ўртасида тарғиб қилиш бўйича тизимли ва манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати