21 Январ 2023 йил 368

Андижон вилояти ИИБда видеоселектор тарзида ўтказилган “Маънавият ва маърифат” дарсида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-10-сон Қарори мазмун-моҳияти барча ички ишлар органлари ходимларига етказилди

Жорий йилнинг 21 январь куни Андижон вилояти ИИБда ташкил қилинган навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси видеоселектор тарзида ўтказилди. Унда бошқарма шахсий аппарати ва барча туман-шаҳарларнинг ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб, “Давлат тили – бирлигимиз, борлигимиз рамзи” мавзусида Андижон давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Хабохунова Розия Шодмоновнанинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, кун тартибидаги масала юзасидан сўз олган бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник А.Т.Рахманов Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2023 йил 20 январь кунги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон Қарорининг мазмун-моҳиятини барча мустақил бошқарма, соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ИИБларнинг шахсий таркибига етказиб, келгусида ушбу қарор билан тасдиқланган кодекс ва низомни ўзлаштириш масаласи юзасидан дарс машғулотлари ташкил этилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, "Ўзбекистон-24” телеканалининг “Ахборот” информацион дастури  орқали эфирга узатилган Президент қарорининг мазмун-моҳияти акс эттирилган видеолавҳа барча шахсий таркиб эътиборига намойиш этилди.   

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech