Андижон вилояти ИИБда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида 7 ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида 7 ой давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлилига бағишланган муҳокама йиғилишда шаҳар-туман ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психологлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспекторлари иштирок этдилар.
Жараёнда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари И. Исманов иштирокида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар шаҳар-туманлар кесимида муҳокама этилиб, ходимларга жиноят содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тавсиялар бериб ўтди.
Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда инспектор-психологларни ўрни муҳим ҳисобланади. Шу боис йиғилишда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи М. Ғозиев туманларда хизмат олиб бораётган инспектор-психологларни фаолияти хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдириб, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ёшлар билан мунтазам мулоқотлар ўтказиш юзасидан топшириқлар бериб ўтди.
Муҳокама йиғилиши якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати