2 Ноябр 2022 йил 361

Андижон вилояти ИИБга бириктирилган Асака туманидаги 16-Нурли маскан ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчи ёшлари Андижон шаҳридаги музейларга ташриф буюрдилар

Ўқувчи ёшлар дастлаб "Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи"да бўлиб, “Кўхна ва навқирон Андижон” экспозицияси, шунингдек, табиат бўлимида “Водийнинг табиати, ўсимликлари ва ҳайвонот дунёси” ҳамда музей фондида сақланаётган вилоятимизнинг таниқли рассом ва халқ амалий санъати усталарининг кўргазмалари билан танишдилар.

Бундан ташқари Андижон давлат университетида ташкил қилинган "Қатағон қурбонлари хотираси музейи"да ҳам бўлишиб ўзлари учун қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Ушбу ташрифлар ўқувчиларда тарихимиз ҳақида билимларини янада кўпайиши, уларнинг тарихга бўлган қизиқишларини ошириш ва ўзлари учун керакли маълумотларга эга бўлиш имконини берди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech