Андижон вилояти ИИБнинг тегишли соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари томонидан ташкилот муассасалардаги иситиш тизимларининг яроқлилик аҳволи доимий равишда кўздан кечирилмоқда
Мамлакатимиз бўйлаб қиш мавсумини беталафот ўтказиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда, вилоят, шаҳар-туманларда алоҳида штаблар ташкил этилиб, куну-тун фаолият кўрсатиб келишмоқда.
Мавсум давомида вилоят ички ишлар бошқармасининг тегишли соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари томонидан ўзларининг ҳудудларидаги таълим даргоҳлари, ижтимоий соҳа объектларининг мавсумга тайёргарлиги, қозонхоналарнинг шайлиги, синфхона ва кабинетларнинг иситиш тизимларининг яроқлилик аҳволи доимий равишда кўздан кечирилмоқда.
Бундан ташқари, аҳолини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда фойдаланиб келинаётган электр трансформаторларни яроқлилик ҳолатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, аҳоли учун ажратилаётган кўмир маҳсулотларини манзилига етиб бориш ва тарқатиш жараёнлари ҳам жойлардаги ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг шахсан назорати остида амалга оширилмоқда.
Қиш мавсумини беталафот ўтказишда бошқа соҳа ходимлари қаторида ички ишлар органлари ходимлари ҳам кенг қамровда сафарбар этилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати