Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳодимлари томонидан сифатсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди
Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятнинг шаҳар-туманларида фаолият кўрсатаётган озиқ-овқат бозорлари ва уларнинг шохобчаларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда ветеринария-санитария қоидалари нормаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, шу йилнинг 22 январь куни Олтинкўл тумани Оқтепа бозорида туман ветеринария ходимлари билан ҳамкорликда 55 килограмм сифатсиз гўшт маҳсулотлари ва яроқсиз 310 дона тухумлар аниқланди. Ушбу сифатсиз маҳсулотлар савдодан четлатилиб, ветеринария лабораториясига топширилди.
Ҳозирда Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларида жойлашган бозорларда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини фуқароларга сотилишини олди олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати