30 Ноябр 2022 йил 347

Андижон вилояти ИИО ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида янги қабул қилинган хужжатлар тўғрисида тушунчалар берилди

Андижон вилояти ички ишлар органларида шахсий таркибнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида, ички ишлар органларининг фаолияти, мақсади ва вазифаларини ўзида акс эттирган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва Ички ишлар вазирлигининг меъёрий буйруқлари мазмун-моҳияти шахсий таркиб эътиборига етказиб борилмоқда.

Хусусан, “Ҳуқуқий билимларни ошириш куни” муносабати билан Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 19 октябрьдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-794-сонли, 2022 йил 27 октябрьдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-797-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Мудофаа, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардиясининг “Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қўшма қарорининг мазмун-моҳияти, аҳамияти барча ходимлар эътиборига тўлиқ етказилди ва тушунтирилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech