Андижон вилояти ИИОда хизмат олиб бораётган аёл ходималарнинг иш жараёнлари кўздан кечирилиб, психологик суҳбатлар олиб борилди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи ҳамда 2022 йил 23 март кунидаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ММИ ва КБТХ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Б.Мирзаева ҳамда бош психолог майор Э.Ўсмонов билан ҳамкорликда тизимда хизмат олиб бораётган ходималарни хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиши кўздан кечирилиб тунги, кундузги текширувлар ўтказилди ҳамда хизмат шароитлари текширилди.
Шунингдек ходималарнинг оилавий аҳволи ўрганилди. Руҳий ҳолати бўйича оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказилди. Уларнинг шароитлари юзасидан амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди. Шу билан бирга ходималарнинг мутолаа қилаётган бадиий адабиётлари бўйича суҳбат ўтказилиб, ходималарни «Ватанпарварлик» ойлиги доирасида бошқармада ташкил этилган Ватанпарварлик бурчагига ташрифи уюштирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати