"Андижон вилояти Пахтаобод туманида 1 кишини 10 га яқин бола дўппослагани акс этган видео тарқалди" сарлавҳаси билан тарқалган видеохабар юзасидан
Бугун 16 март куни ижтимоий тармоқларда "Андижон вилояти Пахтаобод туманида 1 кишини 10 га яқин бола дўппослагани акс этган видео тарқалди" сарлавҳаси билан тарқалган видеохабарда акс этган ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 7 март куни соат 12:10 ларда Пахтаобод туманидаги "Истироҳат боғи" ҳудудида шу туманда яшовчи фуқаролар 2002 йилда туғилган М.М va 1995 йилда туғилган X.N.lar жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро бир-бирини сўкиб ҳақорат қилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлар.
Орадан бир кун ўтиб, 8 март куни соат 17:30 ларда фуқаро М.М X.N.ni Пахтаобод тумани Z.Xabibiy МФЙ ҳудудида кўриб қолиб, бир кун аввал нима сабабдан ҳақорат қилганлигини айтган вақтида улар o‘rtasida ўзаро жанжал келиб чиққан. Мазкур жанжалга гувоҳ бўлган бир нечта фуқаролар келиб уларни ажратишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқаролар М.А va X.N.larga нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси тартибида терговга қадар текширув ҳужжатлари расмийлаштирилиб, қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Пахтаобод тумани судига юборилган.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати