ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти тармоқ ички ишлар органлари Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан “Хавфсиз йўналиш” махсус тезкор профилактик тадбирлари ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, транспорт нфратузилмаларига шикаст етказиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ҳаракатдаги юк ва йўловчи поездларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 20 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар ўтказилаётган “Хавфсиз йўналиш” махсус тезкор профилактик тадбири Департаментнинг тармоқ ички ишлар органлари Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан ҳамкор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда жамоатчилик ҳамкорлигида уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
Тадбир давомида шу кунга қадар тузилган ишчи гуруҳлар томонидан темир йўл бекатлари ва темир йўллари атрофида жойлашган 47 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамидаги 1082 та хонадон назорат тартибида ўрганилиб, хатловдан ўтказилган.
Шундан, ҳудудий ички ишлар органлари профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда темир йўлларга яқин жойлашган хонадонларда профилактик рўйхатда турувчи 53 нафар шахслар рўйхатлари қайта тафтишдан ўтказилиб, уларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, профилактик тарғибот ишлари олиб борилди.
26 та қўриқланадиган, 19 та қўриқланмайдиган темир йўл кесишмалари ҳамда шохобча йўллари хатловдан ўтказилиб, темир йўл корхона ташкилотлари ишчи-ходимлар рўйхатлари шакллантирилмоқда.
Таълим муассасаларида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Тадбир натижалари бўйича амалга оширилган ишлар тузилган ишчи гуруҳлар бўйича ҳар куни соат 19:00да Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи ҳузурида чуқур таҳлил этилган ҳолда кейинги кун режалари белгиланмоқда.
Тадбир давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати