13 Декабр 2021 йил
500
Андижон вилоятида 565 миллион сўмга тенг бўлган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Жорий йилнинг 12 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.Тезкор тадбир давомида Бўстон тумани, Наврўз МФЙ ҳудудида жойлашган 44-сонли ЙПХ масканида Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Пахтаобод туманида яшовчи фуқаролар Д.А ҳамда Р.У.ларнинг бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашиналари тўхтатилиб текширилганида, ушбу автомобилларнинг салонида тегишли ҳужжатларсиз жами 565 миллион сўмга тенг бўлган 67 дона қоғоз қутида 669 минг 600 дона "Milano", "Cavallo" ва "Mond" номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати