19 Октябр 2022 йил 521

Андижон вилоятида жазони ўташ муассасаларидан пробация бўлинмалари ҳисобига чиқаётган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ва уларга кўмаклашиш бўйича ҳамкор ташкилотларинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Андижон вилояти ҳокимлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Фавқулодда вазиятлар ва сафарбарлик гуруҳи раҳбари Назиров Бекзодбек Жўрамирзаевич ҳузурида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ҳамда пробация назорати остидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш, ҳуқуқий ва психологик ёрдамлашиш борасида ўтган 9 ой давомида ҳамкор ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар ижроси юзасидан муҳокама йиғилиш ўтказилди.

Муҳокама йиғилишида тегишли мутасадди идора вакилларининг ҳисоботлари эшитилиб, келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.aviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: